2026/2027 ўқув йилидан бошлаб техникум директори ва унинг ўринбосарларига 30-50 фоиз устама тўланади

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб техникум директори ва унинг ўринбосарларига 30-50 фоиз устама тўланади

2025 йил 23 октябрда Президентнинг «Касбий таълим тизимида ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–316-сон қарори қабул қилинди.

 

Унга асосан, 2026 йил 1 январдан бошлаб ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш шартларига кўра:

 

 

– агентликнинг ҳудудий бошқармалари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига тенглаштирилади;

 

 

– техникумнинг раҳбар, педагог ва бошқа ходимлари умумий ўрта таълим ташкилотининг тегишли ходимларига тенглаштирилади. Бунда умумтаълим фани ўқитувчилари учун уларнинг иш ҳақи фондига нисбатан 10 фоиз, бошқа ходимлар учун эса 20 фоиз миқдорида рағбатлантириш жамғармаси шакллантирилади.

 

 

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб техникум директори ва унинг ўринбосарларини менежерлик сертификати асосида мос равишда лавозим маошининг 50 ва 30 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама бериш орқали рағбатлантириш тизими жорий этилади. Бунда:

 

 

– менежерлик ўқув курси А. Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институти томонидан ташкил этилади;

 

 

– менежерлик ўқув курсининг ўқув режаси ва дастурлари Агентлик билан биргаликда тасдиқланади;

 

 

Агентлик тизимидаги муассаса ва ташкилотларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш умумий ўрта таълим ташкилотлари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.