Она тили ва адабиёт фанларидан миллий сертификат имтиҳони саналари эълон қилинди

Она тили ва адабиёт фанларидан миллий сертификат имтиҳони саналари эълон қилинди

Она (ўзбек, қорақалпоқ, рус) тили ва адабиёт фанларидан миллий сертификат имтиҳони 2025 йил 1–3 ноябрь ва 8–9 ноябрь (шанба-якшанба) кунлари бўлиб ўтиши белгиланди.

 

 

Тест синовида иштирок этадиган талабгорлар рухсатномани my.gov.uz сайтининг «Менинг аризаларим» бўлимидан олишлари мумкин.

 

 

Рухсатномада талабгорлар қачон, қаерда тест синовида иштирок этиши кўрсатилган бўлиб, талабгорлардан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келиш сўралади.

 

 

Талабгорлар тест синови ўтказиладиган биноларга шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) асосида 1-сменада 07:00 дан 08:30 га қадар, 2-сменада 13:00 дан 14:30 га қадар киритилади.

 

 

Диққат! Тест синовига 1-сменада 08:30 дан, 2-сменада 14:30 дан кеч келган талабгорлар киритлмайди. Белгиланган вақтдан кеч келган ёки келмаган талабгорлар учун қўшимча имтиҳон ўтказилмайди.