Солиқ қўмитаси Ўзбекистонда 584 мингдан ортиқ ижара шартномаси ҳисобга қўйилганини маълум қилди.
Таъкидланишича, уй-жойларни талабаларга ижарага берган солиқ тўловчилар даромадлари солиқдан озод этилган. Январь сентябрь ойларида даромад солиғидан 44 млрд сўм имтиёз қўлланилган. Талабалар билан 96,3 мингдан ортиқ ижара шартномаси тузилган. Ижарада турувчи талабалар сони 118 998 нафарни ташкил этган.
Жисмоний шахслар ўртасида тузилган 412 мингта ижара шартномаси асосида 625 млрд сўм даромад солиғи ҳисобланиб, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан ижара шартномалари сони 9% ва ҳисобланган даромад солиғи суммаси 44%га ошган.

Юридик шахслар ўртасида тузилган 172,6 мингта ижара шартномаси асосида 203,7 млрд сўм солиқ ҳисобланиб, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан ижара шартномалари сони 13,8% ва ҳисобланган солиқ суммаси 21,9%га ошган.
Ушбу шартномалар бўйича 828,7 млрд сўм солиқлар ҳисобланган.
