Президентнинг 2025 йил 23 октябрдаги «Касбий таълим тизимида ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–316-сон қарори қабул қилинди.
Фармон ижроси доирасида касбий таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича янги тартиб жорий этилади.
Эндиликда давлат органлари ва ташкилотларига касбга ўқитиш бўйича буюртмаларни давлат техникумларига тўғридан-тўғри жойлаштириш ва молиялаштириш имконияти яратилади.
Бу тартибга кўра:
– буюртма асосида тўланган маблағлар техникумларнинг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамларига ўтказилади;
– давлат техникумлари таълим хизматлари нархини бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб мустақил белгилайди;
– мутахассисларни тўғридан-тўғри шартнома асосида жалб қилиш амалиёти йўлга қўйилади.
Мазкур янгилик касбий таълим тизимида иқтисодий мустақилликни кенгайтириш, ўқув жараёнининг сифатини ошириш ва меҳнат бозори талабларига мос кадрлар тайёрлашга хизмат қилади.
