Бугун, 27 октябрь куни Президент ҳузурида бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилишда жорий йилда иқтисодиётда кутилаётган натижалар ва 2026 йил учун мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар муҳокама қилинди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг январь сентябрь ойларида Ўзбекистон иқтисодиёти прогноздан анча юқори суръатда – 7.6 фоизга ўсди. Саноат ҳажми 6.8 фоиз, қурилиш – 14.2 фоиз, хизматлар – 14 фоиз, қишлоқ хўжалиги – 4.1 фоизга ошди.
«Энг муҳими, эришилган натижалар аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қиляпти» – деди Шавкат Мирзиёев.
Вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларида тўпланган қолдиқнинг ярмини алоҳида жамғармага ўтказиш ва ушбу маблағларни мактаблар қурилиши hamда тиббиётга йўналтириш топширилди.
Йиғилишда муҳокама қилинган масалалардан келиб чиқиб, 2026-йилги Давлат бюджети лойиҳасининг асосий йўналишлари белгилаб олинди.
