Малака тоифа синовида юқори натижа қайд этган тарих ўқитувчилари эълон қилинди

Малака тоифа синовида юқори натижа қайд этган тарих ўқитувчилари эълон қилинди

Бугун, 27 октябрь куни мазкур синовларда умумтаълим мактабларининг тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари ҳамда тарбия фанлари ўқитувчилари иштирок этди.

 

 

Аттестация синовларида республика бўйлаб бир неча педагоглар юқори натижани қўлга киритишди. Булар:

 

 

– Андижон вилояти, Асака ихтисослаштирилган мактабнинг тарих фани ўқитувчиси Жасурбек Алимов 98 балл;

 

– Самарқанд шаҳридаги 1-айрим фанлар чуқур ўқитиладиган синфлари бор умумтаълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси Жасур Облобердиев 96 балл;

 

– Навоий вилояти, Навоий шаҳридаги 1-ихтисослаштирилган мактаб-интернати тарих фани ўқитувчиси Сардор Ҳайдаров 92 балл;

 

– Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ туманидаги 55-мактабнинг тарих фани ўқитувчиси Жаҳонгир Турғунбоев 92 балл;

 

– Фарғона шаҳар 1-ихтисослаштирилган мактабнинг тарих фани ўқитувчиси Мавлуда Қодирова 92 балл;

 

– Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳридаги 25-умумтаълим мактаби тарих фани ўқитувчиси Жумагул Каримова 90 баллни қўлга киритган.