Хабарингиз бор, педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш, умумтаълим муассасалари ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам бериш умумтаълим муассасаларида ташкил этиладиган устамалар белгилаш, моддий рағбатлантириш ва моддий ёрдам бериш бўйича ишчи гуруҳлар (кейинги ўринларда ишчи гуруҳи деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Ишчи гуруҳнинг устама ҳақ белгилаш бўйича мажлислари бир йилда камида бир марта, истисно ҳолларда заруратга кўра, ўтказилади.
Зарур ҳолларда, ишчи гуруҳ раисининг ташаббуси ёки ишчи гуруҳ аъзоларидан камида икки нафарининг таклифига кўра ходимларни мукофотлаш, базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама ҳақларни қайта кўриб чиқиш ҳамда ходимнинг мурожаати ёки бошланғич касаба уюшмасининг ташаббуси билан моддий ёрдам бериш ҳақидаги масалада ишчи гуруҳнинг навбатдан ташқари мажлиси чақирилиши мумкин.
Педагог ходимларнинг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш, умумтаълим муассасалари ходимларига мукофотлар бериш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш ишчи гуруҳ мажлиси қарори билан очиқ муҳокама орқали ҳамда умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши фикрларини ҳисобга олиб, Жамғармада назарда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилади.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги 662-сонли қарорига мувофиқ, бунда жамғармада ажратилган маблағлар етарли бўлмаган ҳолларда умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан раҳбар ходимларига моддий ёрдам кўрсатиш бўйича ишчи гуруҳ қарори ва директор буйруғи қабул қилинмайди.
