Навоий вилояти, Навоий шаҳридаги 1-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернати тарих фани ўқитувчиси Сардор Ҳайдаров аттестация жараёнларида 92 балл тўплаб, олий тоифага сазовор бўлди.
Ушбу ютуқ билан педагог 70 фоизлик устамага даъвогарлик ҳуқуқини ҳам қўлга киритди. Бу ҳақда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.
Аввалроқ, Чирчиқда тарих фани ўқитувчиси аттестацияда 90 балл билан олий малака тоифасини ҳимоя қилганди.
