Ҳукуматнинг 2025 йил 21 октябрдаги ʼʼЎзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаъъги 662-сон қарори қабул қилинди.
Унга кўра, педагогларга директор жамғармасидан тўлаб бериладиган устамалар белгилашда малака тоифаси учун қўшимча баллар берилади. Жумладан,
– мутахассис малака тоифаси учун – 0 балл;
– иккинчи малака тоифаси учун – 5 балл;
– биринчи малака тоифаси учун – 10 балл;
– олий малака тоифаси учун- 20 балл берилади.

