Давлат ОТМнинг биринчи курс талабалари контракт тўловини 25% қисмини 30 октябрга қадар амалга оширишлари керак

Давлат ОТМнинг биринчи курс талабалари контракт тўловини 25% қисмини 30 октябрга қадар амалга оширишлари керак

Давлат комиссияси баёнига мувофиқ, 2025/2026-ўқув йилида республика давлат олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун белгиланган тўлов миқдорининг камида 25 фоизини тўлаш муддати 2025 йил 30 октябргача узайтирилган.

 

 

ОТМ талабаларига ўқиш учун йиллик тўловнинг тўлиқ миқдорини тенг улушларда 4 қисмга бўлиб тўлаш йўли билан ўтказишга рухсат берилган. Бунда муддатлар қуйидагича:

 

 

25% қисмини — 1-курсга тавсия этилганлар 30 октябргача, иккинчи ва ундан кейинги босқич талабалари учун 1 октябргача;

 

50% қисмини — 2025 йил 1 январгача;

 

75% қисмини — 2025 йил 1 мартгача;

 

100% қисмини — 2025 йил 1 майгача.

 

 

Биринчи kontrakt.edu.uz сайти орқали ариза юборасиз, у тасдиқланса, 4 га бўлиб тўлаш имкони ва муддатлари ҳақида маълумот чиқади.

 

 

Маълумот учун, тўлов муддатларини узайтириш ҳам мумкин. Бунда 1-курсга кирганларнинг дастлабки муддатини узайтириш ваколати Давлат қабул комиссиясига берилган, қолган ҳолларда ОТМ ректори муддат узайтиришни ўзи ҳал қилади.

 

 

Мазкур тартиб молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасалари учун тавсиявий характерга эга.

 

 

Эслатма: бўлиб тўлаш имконияти супер-контракт учун ҳам амал қилади. Лекин супер-контрактда ўқимоқчи бўлганлар дастлаб 50% тўловни амалга оширишлари керак. Шундан кейингина уларни талабаликка қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқади. 25% қоидаси фақат оддий контрактга тааллуқли.

 

 

Шунингдек, жорий йили республика олий таълим ташкилотларига иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга бўлган ва тегишли тавсиянома асосида суҳбат билан қабул қилинганлар учун тўлов-контракт миқдорлари – 2025/2026-ўқув йили учун белгиланган бакалавриат таълим йўналишлари ва шакли бўйича базавий тўлов-контракт қиймати миқдорларига нисбатан 2 баробар миқдорида белгиланди.