Мактаб ходимларини моддий рағбатлантириш тартибига ўзгартиришлар киритилди

Мактаб ходимларини моддий рағбатлантириш тартибига ўзгартиришлар  киритилди

Ҳукуматнинг 2025 йил 21 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги 662-сонли қарорига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги «Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги 823-сонли қарорига айрим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

 

Хусусан, директор жамғармасини ташкил этишнинг мақсад ва вазифаларига қуйидаги қўшимчалар қўшилди:

 

 

– ўз фаолиятида ижобий натижа кўрсатган жисмоний тарбия фани ўқитувчиларини рағбатлантириш;

 

 

– умумтаълим муассасасининг директори ва унинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (КПИ) натижасига кўра ҳар ойлик устамалар тўлаш;

 

 

– умумтаълим муассасаларида ташкилий этилган «Заковат» интеллектуал клубларининг координатори бўлган ўқитувчиларга уларнинг таъриф ставкасининг 50 фоизи миқдорида бир марталик тўлов тўлаш.