Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси 2026 йил учун ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таянч докторантура (PhD), докторантура (DSc) ва Стажёр-тадқиқотчи (ST) босқичларига ўқишга қабул бошланганини маълум қилди.
Мазкур дастурлар давлат бошқаруви, сиёсат, иқтисодиёт ва ижтимоий фанлар соҳасида илмий изланиш олиб боришга, таҳлилий фикрлашни чуқурлаштиришга ва бошқарув амалиётига илмий ёндашувни жорий этишга йўналтирилган.
Таянч докторантура (PhD) сига Қабул қуйидаги ихтисосликлар бўйича амалга оширилади:
– 07.00.09 – Давлат сиёсати ва бошқаруви тарихи – 1 та ўрин;
– 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит – 2 та ўрин;
– 08.00.13 – Менежмент – 2 та ўрин;
– 08.00.19 – Давлат бошқарувининг иқтисодий асослари – 1 та ўрин;
– 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи – 1 та ўрин;
– 12.00.17 – Давлат бошқарувининг ҳуқуқий асослари – 1 та ўрин;
– 22.00.01 – Социология назарияси, методологияси ва тарихи. Социологик тадқиқот усуллари – 2 та ўрин;
– 22.00.02 – Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи – 2 та ўрин;
– 22.00.03 – Ижтимоий онг ва ижтимоий жараёнлар социологияси – 1 та ўрин;
– 22.00.05 – Давлат сиёсати ва бошқаруви социологияси – 1 та ўрин;
– 23.00.02 – Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар – 1 та ўрин;
– 23.00.06 – Давлат сиёсати ва бошқаруви асослари – 1 та ўрин
Талаб қилинадиган ҳужжатлар:
– ариза;
– қисқача биографик маълумот;
– меҳнат дафтарчасининг тасдиқланган нусхаси (ишлаётганлар учун);
– олий таълим муассасаси магистратураси дипломи олий маълимот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисида диплом нусхаси;
– нашр этилган илмий ишлар (камида 1 та мақола ва 2 та тезис);
– хорижий тил бўйича миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат (амалда бўлиши шарт).
Докторантура (DSc) даражаси учун қуйидаги ихтисосликлар бўйича қабул амалга оширилади:
– 07.00.09 – Давлат сиёсати ва бошқаруви тарихи – 1 та ўрин;
– 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит – 1 та ўрин;
– 08.00.13 – Менежмент – 1 та ўрин;
– 08.00.19 – Давлат бошқарувининг иқтисодий асослари – 1 та ўрин;
– 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи – 1 та ўрин;
– 12.00.17 – Давлат бошқарувининг ҳуқуқий асослари – 1 та ўрин;
– 22.00.01 – Социология назарияси, методологияси ва тарихи. Социологик тадқиқот усуллари – 1 та ўрин;
– 22.00.02 – Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи – 1 та ўрин;
– 22.00.05 – Давлат сиёсати ва бошқаруви социологияси – 1 та ўрин;
– 23.00.06 – Давлат сиёсати ва бошқаруви асослари – 1 та ўрин.
Талаб қилинадиган ҳужжатлар:
– ариза;
– қисқача биографик маълумотнома;
– меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
– олий маълумот, фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (PhD) ёки хорижий давлатларда унга тенглаштирилган илмий даражага эгалиги тўғрисидаги диплом нусхаси;
– хорижий тил бўйича миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат нусхаси;
– нашр этилган илмий ишлар нусхалари (камида 3 та мақола ва 2 та тезис);
– тадқиқот мавзуси бўйича илмий маъруза ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертацияси режасининг муфассал лойиҳаси.
Стажёр-тадқиқотчи (ST) босқичи учун:
– 22.00.03 – Ижтимоий онг ва ижтимоий жараёнлар социологияси – 1 та ўрин.
Талаб қилинадиган ҳужжатлар:
– ариза;
– қисқача биографик маълумотнома;
– меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
– олий таълим муассасаси магистратураси дипломи ёки олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;
– нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек, уларнинг нусхалари;
– Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиблари тегишли ҳужжат нусхасини тақдим этадилар.
Ҳужжатлар жорий йилнинг 5 ноябрь санасигача қабул қилинади. Талабгорлар Инновацион ривожланиш агентлиги вэб-сайти рўйхатидан ўтади ва барча ҳужжатлар электрон (ПДФ) шаклда юклатилади.
Алоқа учун: (71) 232-60-63.
