Канадалик қўшиқчи ва бастакор Деив Керолл «Don’t fly Wizness class» номли янги қўшиғи ва клипини чиқарди. Бу қўшиқда Wizz Air авиакомпанияси томонидан 2023 йилда рейсга чиқарилмаган Ўзбекистон фуқароси Суҳроб Убайдуллаев ҳақида ҳикоя қилинади.
Суҳроб Убайдуллаев Кун.узъга берган интервьюсида «Ўзбекистан ёзувли паспортим учун рейсга қўйишмади» — деган эди.
Воқеалар 2023 йил августида содир бўлган. Талаба Wорк анд Травел дастури орқали Европага борган ва Ўзбекистонга қайтишда Рим орқали Абу-Дабига, Абу-Дабидан эса Самарқандга Wizz Air самолётида учиши керак бўлган. Римда уни самолётга қўймаган ва натижада Суҳробнинг иккинчи чиптаси ҳам куйиб кетган. Нима қилишини билмаган талаба қарз олиб, Туркияга учган ва Истанбулда бир неча кун бошпанасиз қолиб кетган.
«Қайтиш билетини Италия орқали олдим. Ушбу авиакомпания ходимлари мени дискриминация қилишди. Италия ҳудудидан кетаётганимда аллақачон паспортимга давлатдан чиққаним ҳақидаги муҳр урилганди. Авиакомпания ходими эса самолётнинг эшиги олдида менинг қўлимдаги паспортни кўрдида, «сен Ўзбекистон фуқаросимисан?», дея мендан четга ўтишимни сўради. Шу жойнинг ўзида чиптамни бекор қилиб юборишди ва самолётга менсиз учиб кетишни хабар қилишди. Улар қўлимдаги виза, чипталар ва Германия берган ҳужжатларнинг бирортасига қарамади. Фақат паспортимдаги «Ўзбекистон» ёзувини кўриб, мени ушлаб қолди» — деган эди Суҳроб Убайдуллаев.
38