«Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси» танлови ғолиблари муносиб тақдирланди

«Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси» танлови ғолиблари муносиб тақдирланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган «Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси» республика танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

 

 

Унда вазир ўринбосари Фарҳод Боқиев, масъуллар ва устозлар иштирок этган.

 

 

Якуний натижаларга кўра, ўзбек тили йўналишида:

 

 

– Наманган вилояти Уйчи тумани 6-мактаб ўқитувчиси Абдулазизова Адибахон — 1-ўринни,

 

– Андижон вилояти, Улуғнор тумани, 5-мактаб ўқитувчиси Муродуллаева Хуршидахон – 2-ўринни,

 

– Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳар 81-мактаб Альтибаева Шахноза – 3-ўринни қўлга киритди.

 

Она тили йўналишида:

 

– Наманган вилояти Учкурғон тумани, 37-мактаб ўқитувчиси Ўктамов Нуриддин — 1-ўринни;

 

– Фарғона вилояти, Қўқон шаҳар, 32 мактаб ўқитувчиси Хўжаева Феруза — 2-ўринни;

 

– Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани 47-мактаб ўқитувчиси Юсупова Иқбол – 3-ўринни эгаллаган.

 

 

Маълумот ўрнида: республика босқичи якунларига кўра:

 

 

1-ўрин ғолиблари «Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси» I даражали дипломи ва 20 млн. сўм пул мукофоти;

 

2-ўрин ғолиблари «Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси» II даражали дипломи, моноблок;

 

3-ўрин ғолиблари «Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси» III даражали дипломи, ноутбук билан тақдирланди.