5-11-синф ўқувчилари учун ЧСБ синовлари ўтказиладиган саналар маълум бўлди

5-11-синф ўқувчилари учун ЧСБ синовлари ўтказиладиган саналар маълум бўлди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 8-октабрдаги тегишли буйруғи билан жорий ўқув йилининг И чорак якуни бўйича билимни баҳолашнинг янги тартиби жорий этилган умумтаълим мактабларининг 5-11-синф ўқувчилари учун чораклик сумматив баҳолаш (ЧСБ) синовлари марказлашган тартибда ўтказилиши белгиланган.

 

Унга кўра:

 

– 23-30-октабр кунлари — онлайн (компьютерда) шаклда;

– 1 ноябрь куни — анъанавий (қоғозда) шаклда ташкил этилади.

 

 

Мазкур ўқув чорагида марказлашган ЧСБ фанлари қуйидагича тарзда ўтказилиши белгиланган:

 

 

– 5-6-синфлар — Математика, Она тили фанлари;

– 7-синф — Ўзбекистон тарихи, Биология фанлари;

– 8-синф — Алгебра, Физика фанлари;

– 9-синф — Алгебра, Она тили фанлари;

– 10-синф — Алгебра, Кимё фанлари;

– 11-синф — Алгебра, Инглиз тили фанлари.