Жиззах давлат педагогика университетида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати кузатилди

Жиззах давлат педагогика университетида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати кузатилди

«HUDUDGAZTA’MINOT» АЖнинг хабар беришича, Жиззах педагогика университетининг Зарбдор туманида жойлашган сиртқи бўлим биносида табиий газдан фойдаланиш ҳолати кўздан кечирилганда, бинода ўрнатилган газ ускуналарининг қуввати газ ҳисоблаш ускунасининг максимал ҳисоблаш қувватидан ортиқ экани аниқланди.

 

 

 

Ҳолат бўйича далолатнома тузилиб, табиий газ ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилинди ва дастлабки хулосаларга кўра 3 миллиард 520 миллион сўмлик зарар ҳисобланди.