Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат тилини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Унга кўра:
2026 йилдан бошлаб:
➖ таълим қардош тилларда олиб бориладиган умумий ўрта таълим ташкилотлари учун ўзбек тилини ўргатиш бўйича дарсликларнинг янги авлоди яратилади;
➖ мактабгача таълим ташкилотларида ўзбек тилини ўргатиш бўйича педагоглар учун ўқув қўлланмалар ишлаб чиқилади;
➖ мактабгача таълим ёшидаги болалар учун «Менинг илк изоҳли луғатчам» расмли луғат китоби яратилади;
➖ болаларга ўзбек тилини ўргатиш бўйича замонавий анимацион видео ва аудио маҳсулотлар ишлаб чиқилади;
Қарорга асосан:
➖ умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўзбек тили мавзусида иншолар танлови;
➖ ўзбек тили фани ўқитувчилари ўртасида «Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси» республика танлови ўтказилади;
➖ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда бошқа вазирлик ва ташкилотлар ҳамкорлигида ҳар йили Алишер Навоий номидаги халқаро ўзбек тили олимпиадаси ўтказиб борилади;
➖ Мазкур олимпиада ғолиблари республика олий таълим муассасаларининг «филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили ва адабиёти» таълим йўналишига умумий қабул квотасидан ташқари давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.
