Педагог кадрлар тоифа тестларида иштирок этмаса нима бўлади?

Педагог кадрлар тоифа тестларида иштирок этмаса нима бўлади?

Савол: Мен Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги 16 – мактабнинг информатика ўқитувчисиман. Узрсиз сабабга кўра тестда иштирок этмаса нима бўлади?

 

 

Низомнинг 46-банди Педагог кадр узрсиз сабабга кўра аттестацияда иштирок этмаган бўлса, у аттестациядан ўтмаган ҳисобланади ҳамда унинг тегишли малака тоифаси (лавозими) бир поғона туширилади (аттестациянинг навбатдан ташқари тури бўйича иштирок этаётганлар бундан мустасно).

 

 

Узрсиз сабабга кўра аттестацияда иштирок этмаган мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадр аттестациядан ўтмаган ҳисобланади ҳамда иш берувчи ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномасини меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга (аттестациянинг навбатдан ташқари тури бўйича иштирок этаётганлар бундан мустасно).