Қашқадарёда мактаб директори ишга жойлаштириш эвазига аёлга жинсий алоқа таклиф қилгани учун ишдан бўшатилди

Қашқадарёда мактаб директори ишга жойлаштириш эвазига аёлга жинсий алоқа таклиф қилгани учун ишдан бўшатилди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани 17-мактаб директори ишга жойлаштириш эвазига аёлга жинсий алоқа таклиф қилгани ҳақида аудио ёзувлар тарқалди.

 

 

Ушбу ҳолат юзасидан тарқалаётган пост бўйича Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан расмий муносабат билдирилди.

 

 

Мазкур ҳолат Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ўрнатилган тартиб асосида ўрганиб чиқилган. Бошқарма бошлиғининг 2025-йил 16-октабрдаги 844-К-сонли буйруғи билан мактаб директори вазифасидан озод этилган.

 

 

Бу каби ҳолат аввалроқ вазирлик тизимида ҳам кузатилган эди.