Ўзбекистон талабалари халқаро олимпиадада 3-ўринни эгаллади

Ўзбекистон талабалари халқаро олимпиадада 3-ўринни эгаллади

Россиянинг Красноярск шаҳрида 40 та давлатдан 600 дан ортиқ иштирокчи қатнашган V Халқаро молиявий хавфсизлик олимпиадаси ўтказилди.

 

Ўзбекистон жамоаси мусобақада 6 та совринли ўринни эгаллаб, умумий медаллар сони бўйича 40 та мамлакат орасида 3-ўринни қўлга киритди.

 

 

Жамоа таркибида Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Тошкент давлат юридик университети ва INHA университетининг 10 нафар талабалари иштирок этди.

 

 

Тошкент давлат юридик университети талабаси Саидазиз Азимов мусобақанинг мутлақ ғолиби бўлди.

 

 

Шунингдек, Мадинабону Усмонова, Юлдузхон Махмудова, Нурмурат Даулетияров, Амир Юлдашев ҳамда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ академик лицейи ўқувчиси Жасур Абдуназаров II даражали диплом билан тақдирландилар.