Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь август ойларида жами 20,7 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида чет элга сафар қилган.
Бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 5,1 минг нафарга ёки 24,6 % га камайган.
Кўрсаткичга кўра, энг кўп ўқиш учун сафар қилинган мамлакатлар орасида Тожикистон биринчи ўринда турибди — бу мамлакатда 5 270 нафар ўзбекистонлик таҳсил олмоқда. Иккинчи ўринда Россия — 4 649 нафар, учинчи ўринда эса Қирғизистон — 3 064 нафар талабани қабул қилган.
Шунингдек, Жанубий Корея (2 309 нафар), Туркия (1 538 нафар), Қозоғистон (874 нафар), Хитой (797 нафар), Буюк Британия (567 нафар), Германия (285 нафар) ва АҚШ (256 нафар) ҳам ўзбекистонлик талабалар учун машҳур йўналишлар бўлиб қолмоқда.
Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида энг кўп сафар қилган ТОП-10 давлат:
Тожикистон – 5 270 нафар;
Россия – 4 649 нафар;
Қирғиз Р. – 3 064 нафар;
Корея – 2 309 нафар;
Туркия – 1 538 нафар;
Қозоғистон – 874 нафар;
Хитой – 797 нафар;
Буюк Британия – 567 нафар;
Германия – 285 нафар;
АҚШ – 256 нафар.
