IC3 Digital Literacy Certification бу — халқаро даражада тан олинган рақамли саводхонлик сертификати бўлиб, фойдаланувчининг компьютер ва интернетдан фойдаланиш бўйича асосий билим ва кўникмаларини тасдиқлайди.
IC3 имтиҳонларининг кўплаб версиялари бор бўлиб, ҳозирда IC3 Digital Literacy GS5 версиясини топшириш имконияти мавжуд.
IC3 Digital Literacy GS5 имтиҳонини рус ёки инглиз тилида топшириши мумкин.
IC3 Digital Literacy GS5 имтиҳони 3 асосий модулдан иборат:
1. Computing Fundamentals (Ҳисоблаш технологиялари асослари);
2. Key Applications (Асосий амалий дастурлар);
3. Living Online (Интернетда самарали фаолият юритиш).
Мазкур имтиҳон 1000 балли тизим бўйича баҳоланади ва ҳар бир модулдан 700 ва ундан юқори балл тўплаш талаб қилинади.
Ҳар бир модуль 45 та саволдан иборат ва ҳар бир модулни бажариш учун 50 дақиқа вақт берилади. Модуллар бир-бирига боғлиқ эмас, шу сабабли ҳар бир модулни алоҳида топшириш имконияти ҳам бор. Қайсидир модулдан 700 дан кам балл олинса, ўша модулни алоҳида қайта топшириш мумкин (аммо ўша куни эмас).
Имтиҳонга мустақил равишда ёки махсус курслар ёрдамида тайёрланиш мумкин. Ҳозирги пайтда биз тайёрлов курсларини тақдим этмаймиз ва бирор бир курс ёки ўқув марказини ҳам тавсия қила олмаймиз. Шу боис ўқитувчиларга ўзларига қулай бўлган манбалар орқали тайёрлов курслари ва материалларини мустақил танлаб ўрганишларини тавсия қиламиз.
Сертификат нархи
IC3 Digital Literacy GS5 имтиҳони учун тўлов — 180 АҚШ доллари. Ҳар бир модуль учун тўлов — 60 АҚШ доллари (тўловлар расмий курс бўйича ўзбек сўмида амалга оширилади).

