Давлат сиёсатий ва бошқаруви академияси магистратураси учун биринчи босқич тест синовлари натижалари эълон қилинди

Давлат сиёсатий ва бошқаруви академияси магистратураси учун биринчи босқич тест синовлари натижалари эълон қилинди

Хабар берганимиздек, Президент ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясининг магистратура мутахассисликларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовлари 2025 йил 11 октябрь куни бўлиб ўтган эди.

 

Қабул бўйича биринчи босқич тест синовларини натижалари эълон қилинди.

 

Талабгорлар натижаларни ва суҳбат кунларини natija.dsba.uz онлайн платформаси ёки @natijadsbabot орқали билиб олишлари мумкин.

 

Тестдан муваффақиятли ўтган номзодлар иккинчи босқич — суҳбатга таклиф этилади.

 

Эслатб ўтамиз, 2025-2026 ўқув йилида магистратура мутахассисликлари бўйича тасдиқланган қабул квоталари қуйидагича:

 

— Давлат бошқаруви – жами 55 (30 давлат гранти, 10 тўлов-контракт, 15 очиқ танлов тўлов-контракт)

 

— Ҳудудларни комплекс ривожлантириш – жами 55 (30 давлат гранти, 10 тўлов-контракт, 15 очиқ танлов тўлов-контракт)

 

— Инсон ресурсларини ривожлантириш – жами 55 (30 давлат гранти, 10 тўлов-контракт, 15 очиқ танлов тўлов-контракт).