Савол: Мен Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний туманидаги Давлат мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи-методист бўлиб ишлайман. Август декабрь ойлари аттестациясида навбатдан ташқари тури бўйича иштирок этяпман. Бизда ДМТТ педагогларининг тоифа тестлари 24 октябрь куни Нукус шаҳрида ўтказилиши белгиланибди. Мен ноябрь ойида Тошкент шаҳрида малака ошириш курсларида бўламан. Тоифа тестларини Тошкент шаҳрида топширсам бўладими?
Жавоб: Ҳа, бўлади. Бунинг учун талабгорлар Тошкент шаҳрида тоифа тестларини ўтказаётган ишчи гуруҳига тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ёзма мурожаат қилишлари керак бўлади.
Бундай ҳолатларда педагоглар қайси ҳудуд (вилоят)да тоифа тестларини топшириш имконияти бўлса, ўша ҳудуд (вилоят)да тест ўтказаётган ишчи гуруҳига тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ёзма мурожаат қилишлари керак бўлади.
Ишчи гуруҳ мурожаатни тасдиқлагандан кейин, ўша ҳудудда аттестация имтиҳонидан ўтиш мумкин.
Мурожаатномани ёзиш учун мисол

