Қашқадарё вилояти Қамаши туманида жорий йилнинг 12 октябрь куни ўқитувчи ўз рафиқаси ва келинини пичоқлагани натижасида иккиси ҳам вафот этган. Бу ҳақда «Мillar» дастурида маълум қилинди.
Унга кўра, гумонланувчи эркак мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаган.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг сўзига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
«Мазкур ҳолат бўйича жорий йил 12 октябрь куни Жиноят Кодексининг 97-моддаси билан (қасддан одам ўлдириш) жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи шахс процессуал тартибда қўлга олинган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда».
