Савол: 3-7 ноябрь кунлари Бошланғич таълим ўқитувчиларнинг тоифа тестларини топширадиган кунлари экан. Мен она тили бўйича миллий сертификат учун ҳам ариза топширгандим. Мободо, миллий сертифилатнинг синов куни 4 ноябрь кунига тўғри келиб, иккаласи бир кунга бир вақтга тўғри келиб қолса , нима қиламан? Икковига ҳам тўловни амалга оширганман де? (Тошкент туман 9-ўрта мактабнинг Бошланғич синф ўқитувчиси М.Д.С)
Агар педагогнинг миллий сертификат синовлари куни тоифа тестлари билан бир кунга тўғри келиб қолса, ёки қандайдир яна бошқа бир узрли сабабларга кўра педагог ўз кунида тестда иштирок эта олмаса, тоифа тестларини шу фан ўтказиладиган бошқа куни, яъни 3-7 ноябрь кунларидан исталган бирида узрли сабаб асосларини тақдим этган ҳолда топширса бўлади.
Низомнинг 45-банди Педагог кадрлар аттестацияда узрли сабабга (вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги, давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлиги, республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этганлиги, вақтинча хорижий мамлакатда сафарда бўлганлиги, яқин қариндошининг вафоти, ваколатли давлат органи ёки таълим ташкилотлари раҳбарларининг маълумотномасида кўрсатилган бошқа асосларга) кўра келмаган бўлса, уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилади.
Педагог кадрлар узрли сабабларга кўра аттестацияга келмаганлиги туфайли уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилган тақдирда, йиғим такроран ундирилмайди.
Тоифа тестлари жадвалини тузишда миллий сертификат синовлар кунлари инобатга олинган, ўзгартиришлар бўлмаса, имтиҳон кунлари бир-бирига тўғри келиб қолмаслиги керак.
