Сергелидаги мактабда ўқувчи қизни синфдошлари ургани бўйича Тошкент шаҳар ММТБ муносабат билдирди

Сергелидаги мактабда ўқувчи қизни синфдошлари ургани бўйича Тошкент шаҳар ММТБ муносабат билдирди

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги 300-умумтаълим мактаби ўқувчиларининг мактаб биноси ичида урушиб қолгани тасвирланган видео тарқалганди.

 

 

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ММТБ Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

 

 

Унга кўра, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан назоратга олинган бўлиб, ишчи гуруҳ томонидан ўрганилган.

 

«Ўрганиш натижаларига кўра қуйидагилар аниқланди:

 

Ҳолат 20 сентябрь куни бўлиб ўтган.

Мактабнинг 4-синф ўқувчиси И.А ва синфдош ўғил болалар ўртасида дарсдан сўнг даҳанаки низо ортидан жанжал келиб чиққан. Мактаб маъмурияти бу ҳолат юзасидан ҳудуд профилактика инспектори ва мактабга бириктирилган инспектор психологларга хабар берган.

 

Ўрганиш натижаларига кўра, И.А билан жанжаллашган ўқувчилар — И.А ва Э.Ж ота-оналари МЖтКнинг 47-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган.

 

Шунингдек, бу каби ҳолатларга қайта йўл қўймаслик мақсадида ота-оналар билан йиғилиш ўтказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди ҳамда мактаб директори ва масъулларга интизомий чора кўрилди», — дейилади муносабатда.