Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30-центабрдаги 823-сонли қарори 1-иловаси билан «Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланган.
Мазкур низомнинг 32-бандида Президент мактабларига танлов асосида қабул қилинган ҳар бир ўқувчи учун тегишли умумтаълим муассасасининг мос (танлов, мусобақа, имтиҳон фанлари) фан ўқитувчиси жамғарма маблағлари ҳисобидан базавий таъриф ставкасининг икки баравари миқдорида бир йўла мукофот пули тўлаш йўли билан рағбатлантирилиши белгиланган.
Демак, агар бир ўқитувчининг икки ёки ундан ортиқ ўқувчиси Президент мактабига қабул қилинса, у ҳар бир ўқувчи учун алоҳида базавий тариф ставкасининг икки баравари миқдорида бир маротабалик мукофот пули тўлаб берилади.
