Она тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат имтиҳонига бугун соат 23:59 гача рўйхатдан ўтиш мумкин

Она тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат имтиҳонига бугун соат 23:59 гача рўйхатдан ўтиш мумкин

Хабарингиз бор, умумтаълим фанларидан 2025 йилнинг 2-ярмида бўлиб ўтадиган миллий сертификат имтиҳонлар октябрь, ноябрь ва декабрь ойларида ўтказилади.

 

 

Талабгорлар она (ўзбек, қорақалпоқ ва рус) тили ва адабиёт фанларидан миллий сертификат имтиҳонига 10 октябргача рўйхатдан ўтишлари мумкин дейилган эди.

 

 

Бу бўйича Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги билан боғланганимизда рўйхатдан ўтиш жараёни 10 октябрь соат 23:59 гача давом этиши айтилди. Тўловни 11 октябрга қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади. Тест синовлари 1-2 ноябрь кунлари ўтказилади.

 

 

Миллий сертификат учун талабгорлар my.gov.uz сайти орқали онлайн тарзда рўйхатга олинади.

 

 

Рўйхатдан ўтишда талабгорлар ўзларига қулай бўлган ҳудудни танлаган ҳолда мазкур ҳудудда имтиҳонларда иштирок этишлари мумкин.

 

Она тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат имтиҳонига бугун соат 23:59 гача рўйхатдан ўтиш мумкин