Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 6 октябрдаги 3515-1-сонли «Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қўшма қарорга кўра, олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга киришда имтиёз берадиган умумтаълим фанлари бўйича миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар берадиган имтиёзларга қўшимчалар киритилди.
| Т/р | Миллий сертификатлар | Халқаро сертификатлар | ||
| Сертификат номи | Бериладиган имтиёз | Сертификат номи | Бериладиган имтиёз | |
| МАТЕМАТИКА | ||||
| 1. | Умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисидаги миллий сертификат | Максимал балл:
A+, A (86 ва ундан юқори балл**), Пропорционал балл: B+, B, C+, C (60 — 85,9 балл**), Мажбурий фан бўйича белгиланган энг юқори балл |
Cambridge International
A-LEVEL (Mathematics — 9709) |
Максимал балл:
B, A, A* Мажбурий фан бўйича белгиланган энг юқори балл |
| ФИЗИКА | ||||
| 2. | Умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисидаги миллий сертификат | Максимал балл:
A+, A (86 ва ундан юқори балл**), Пропорционал балл: B+, B, C+, C (60 — 85,9 балл**) |
Cambridge International
A-LEVEL (Physics — 9702) |
Максимал балл:
B, A, A* |
| КИМЁ | ||||
| 3. | Умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисидаги миллий сертификат | Максимал балл:
A+, A (86 ва ундан юқори балл**), Пропорционал балл: B+, B, C+, C (60 — 85,9 балл**) |
Cambridge International
A-LEVEL (Chemistry — 9701) |
Максимал балл:
B, A, A* |
| ТАРИХ | ||||
| 4. | Умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисидаги миллий сертификат | Максимал балл:
A+, A (86 ва ундан юқори балл**), Пропорционал балл: B+, B, C+, C (60 — 85,9 балл**), Мажбурий фан бўйича белгиланган энг юқори балл |
||
| БИОЛОГИЯ | ||||
| 5. | Умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисидаги миллий сертификат | Максимал балл:
A+, A (86 ва ундан юқори балл**), Пропорционал балл: B+, B, C+, C (60 — 85,9 балл**) |
Cambridge International
A-LEVEL (Biology — 9700) |
Максимал балл:
B, A, A* |
| ГЕОГРАФИЯ | ||||
| 6. | Умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисидаги миллий сертификат | Максимал балл:
A+, A (86 ва ундан юқори балл**), Пропорционал балл: B+, B, C+, C (60 — 85,9 балл**) |
||
| ОНА ТИЛИ ВА АДАБИЁТ
(Ўзбек тили ва адабиёти, Рус тили ва адабиёти, Қорақалпоқ тили ва адабиёти) |
||||
| 7. | Умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисидаги миллий сертификат | Максимал балл:
A+, A (86 ва ундан юқори балл**), Пропорционал балл: B+, B, C+, C (60 — 85,9 балл**), Мажбурий фан бўйича белгиланган энг юқори балл |
||
Аввалроқ математика, физика, кимё ва биология фанлари бўйича A-Level имтиҳонидан фақат А ва А* натижа кўрсатган абитуриентларга шу фан юзасидан максимал балл берилган бўлса, энди B даражага эга талабгорлар ҳам ушбу имтиёз қўлланилади.
Бу ўзгариш фақат A-Level имтиҳони натижаларига алоқадор бўлиб, миллий сертификат тизимидаги имтиёзлар ўз ўрнида қолган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 1 мартга қадар умумтаълим фанлари бўйича берилган миллий сертификатлар учун мазкур сертификат олинган пайтда қўлланилган тартибда имтиёз татбиқ этилади. Яъни бу даврда олинган B даражадаги сертификатлар учун максимал балл берилмайди.
