Эртага она тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат имтиҳонига рўйхатдан ўтиш якунланади

Эртага она тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат имтиҳонига рўйхатдан ўтиш якунланади

Хабарингиз бор, умумтаълим фанларидан 2025 йилнинг 2-ярмида бўлиб ўтадиган миллий сертификат имтиҳонлар октябрь, ноябрь ва декабрь ойларида ўтказилади.

 

 

Талабгорлар она (ўзбек, қорақалпоқ ва рус) тили ва адабиёт фанларидан миллий сертификат имтиҳонига 10 октябргача рўйхатдан ўтишлари мумкин. Тўловни 11 октябрга қадар амалга оширилади. Тест синовлари 1-2 ноябрь кунлари ўтказилади.

 

 

Миллий сертификат учун талабгорлар my.gov.uz сайти орқали онлайн тарзда рўйхатга олинади.

 

 

Рўйхатдан ўтишда талабгорлар ўзларига қулай бўлган ҳудудни танлаган ҳолда мазкур ҳудудда имтиҳонларда иштирок этишлари мумкин.