Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги «2025-2026-ўқув йилида умумий ўрта таълим муассасалари ўқитувчилари учун «Касбий ривожланиш куни» ва «Касбий ривожланиш соати» тадбирларининг ўқув режа ва дастурларини тасдиқлаш тўғрисида» ги 336-сон буйруғи қабул қилинди.
Унга кўра, 2025-2026-ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасалари ўқитувчилари учун «Касбий ривожланиш куни» ва «Касбий ривожланиш соати» тадбирлари Ижтимоий (тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари, тарбия), Филология (она тили ва адабиёт, ўзбек тили, рус тили), Табиий ва иқтисодий (физика ва астрономия, кимё, биология, география ва иқтисодиёт, табиий фан (Science), Аниқ (математика, информатика ва ахборот технологиялари), Амалий (тасвирий санъат ва чизмачилик, технология) фанлар, Хорижий тиллар (инглиз, немис, француз) ҳамда Бошланғич таълим йўналишлари бўйича ташкил этилади.
Иштирокчилар сонидан келиб чиқиб ҳамда ўқитувчиларга қулайлик яратиш мақсадида немис ва француз тили йўналишлари учун ʼЪКасбий ривожланиш куниʼʼ ўқув машғулотларини масофавий таълим шаклида ўтказишга рухсат берилади.
Шунингдек, Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 7 августдаги «Умумий ўрта таълим муассасалари ўқитувчилари учун «Касбий ривожланиш куни» ва «Касбий ривожланиш соати» тадбирларини босқичма-босқич жорий этиш тўғрисида» ги 246-сонли буйруғининг 6-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.
ММТВ нинг 336-сон буйруғи ва иловалари — Файлларни юклаш
