Жорий йилги август декабрь ойларида ўтказиладиган педагоглар аттестацияси ўтказилиши режалаштирилаётган жойлар рўйхати маълум қилинди.
Тартибга тоифа тест синовлар жадвали тест синовлари бошланишидан камида 10 кун олдин эълон қилинади (бугун 8 октябрга қадар тест синовлари жадвали эълон қилинмади, демак 18 октябрга қадар синовлар бошланмайди).
2025 йил август-декабрь ойлари тоифа тестлари ўтказилиши режалаштирилаётган жойлар рўйхати:
1. Қорақалпоғистон Республикаси – Педагогик маҳорат маркази (Нукус шаҳри Е.Алакўз кўчаси 54-уй, мўлжал: МEГА НУКУС савдо мажмуаси ёнида);
2. Андижон вилояти – Педагогик маҳорат маркази ( Андижон шаҳар, Истиқлол кўчаси 8-уй, мўлжал: Педагоглар малака малака ошириш институти);
3. Бухоро вилояти – Бухоро шаҳридаги 44-сонли умумий ўрта таълим мактаби (Бухоро шаҳар «Боғишамол кўчаси, 5-уй, мўлжал: Шарқ (олдинги Педагогика коллежи биноси));
4. Жиззах вилояти – Жиззах шаҳридаги 4-умумтаълим мактаби (Жиззах шаҳар, Кимёгар маҳалласи Тўқимачилар кўчаси 45-уй, мўлжал: вилоят кўз касалликлари шифохонаси);
5. Қашқадарё вилояти – Педагогик маҳорат маркази (манзил: Қарши шаҳар Олимлар кўчаси 2-уй, мўлжал: Қарши давлат университети);
6. Навоий вилояти – Навоий шаҳар Баркамол авлод болалар мактаби (Навоий шаҳар Алоқа кўчаси 6-уй, мўлжал: Навоий савдо маркази (СУМ) орқа томонида);
7. Наманган вилояти – Наманган шаҳридаги 15-умумий ўрта таълим мактаби (Наманган шаҳри, Ғишткўприк МФЙ, Уйчи кўчаси, 329-А уй, мўлжал – Чорсу);
8. Самарқанд вилояти – Педагогик маҳорат маркази (Самарқанд шаҳри, Ҳасан Обиддинов кўчаси, 7-уй,);
9. Сирдарё вилояти – Вилоят Баркамол авлод болалар мактаби (Гулистон шаҳар, Шодлик МФЙ, Навоий шоҳ кўчаси 55-уй, мўлжал: Гулистон шаҳар истироҳат боғи);
10. Сурхондарё вилояти – Термиз шаҳридаги 26-умумий ўрта таълим мактаби, (Термиз шаҳар, Каттабоғ МФЙ, Фаровон массиви, 2-мавзе, 7-манзилгоҳ, мўлжал: «Яшил дунё» бозори);
11. Фарғона вилояти – Фарғона шаҳридаги 28-умумий ўрта таълим мактаби (Фарғона шаҳар, «Истиқлол» МФЙ, А.Қодирий кўчаси -13А, мўлжал «Черй» автосалони);
12. Тошкент вилояти – Педагогларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш маркази (Тошкент шаҳри, Беруний кўчаси 83-А-уй, мўлжал: Метронинг «Тинчлик» бекати, «IMZО» фирмасининг эски биноси);
13. Хоразм вилояти – Урганч шаҳридаги 17-сонли умумий ўрта таълим мактаби (Ал-Беруний мактаби) (Урганч шаҳар 4-Юқори боғ маҳалласи Махтумқули кўчаси 229а-уй, мўлжал Омад тўйхонаси (омад bowling) ёки Урганч шаҳар 4-сон ички ишлар бўлими;
14. Тошкент шаҳри – Педагогларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш маркази (Тошкент шаҳри, Беруний кўчаси 83-А-уй, мўлжал: Метронинг «Тинчлик» бекати, «ИМЗО» фирмасининг эски биноси).
