Урганч давлат тиббиёт институти фаолияти йўлга қўйилади

Урганч давлат тиббиёт институти фаолияти йўлга қўйилади

Ҳукуматнинг жорий йил 3 октябрь куни «Урганч давлат тиббиёт институти фаолиятини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 621-сон қарори қабул қилинди.

 

 

Қарорга кўра, Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали клиникаси Урганч давлат тиббиёт институти клиникаси этиб қайта номланди.

 

 

Қуйидагилар институтнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

 

 

– узлуксиз тиббий-касбий таълим тизимида юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

 

– талабаларда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш учун шарт-шароитлар яратиш;

 

-илмий-педагогик салоҳиятнинг ривожланишини қўллаб-қувватлаш, педагогик технологиялар ва ўқитиш усулларини фаол такомиллаштириш;

 

– тиббиёт таълими ва илм-фанининг амалиёт билан интеграция қилинишини таъминлаш ҳамда тиббий ёрдам кўрсатиш даражасини ошириш.

 

 

Шунингдек, 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб институтда таянч докторантура ва докторантура ташкил этилади.