4-курс талабаси «мактаб маслаҳатчиси» лавозимида ишлай олмайди

4-курс талабаси «мактаб маслаҳатчиси» лавозимида ишлай олмайди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 30 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабдан ташқари таълимни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 8 сентябрдаги ПҚ-277-сон қарори ижроси ҳақида»ги 368-сон буйруғи қабул қилинди.

 

 

Ушбу буйруққа кўра, «мактаб маслаҳатчиси» лавозимга давогарлар олий, бакалавр дипломига эга бўлиши (магистратура, илмий даражага эгалик афзаллик беради), мутахассислиги педагогика ёки психология йўналишида ўқиган бўлиши талаб этилади. Меҳнат стажи талаб қилинмайди.

 

 

Мактабгача ва мактаб таълими соҳасига оид қонунчилик ҳамда идоравий ва ички локал ҳужжатлардан, таълим стандартларидан хабардор бўлиши керак. Шунингдек, хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши, давлат тилишини билиши (рус, инглиз ва бошқа чет тилларини билиши устуворлик беради) лозим.

 

 

Лавозимга давогарлар компьютер саводхонлигига эга бўлиши, Microsoft Оffice дастури (Word, Excel, Power Point ва ҳ.к), замонавий ахборот технологияларида ва интернет тармоғида мустақил фойдаланувчи сифатида турли иш дастурлари билан ишлаш бўйича етарли кўникмага эга бўлиши керак.

 

 

Шу сабабдан, тугалланмаган олий маълумот эгалари бу лавозимда ишлай олмайди.