ТАLIS 2024 халқаро тадқиқоти натижалари эълон қилина бошланди

ТАLIS 2024 халқаро тадқиқоти натижалари эълон қилина бошланди

ТАLIS 2024 халқаро тадқиқоти натижалари эълон қилиниши бошланди. Ушбу тадқиқотда 55 та таълим тизимлари иштирок этган.

 

 

ТАLIS (Таълим ва ўқитиш бўйича халқаро тадқиқот) ўқитувчиларнинг умумий ҳафталик иш юкламаси ҳақидаги маълумотларни йиғади — бу кўрсаткич ягона рақам сифатида берилади. Шу билан бирга, ўқитувчилар вақтларини турли вазифаларга (масалан, дарс ўтиш, режалаштириш, баҳолаш, дафтар текшириш, ота-оналар билан мулоқот ва ҳоказо) сарфлашлари бўйича батафсил тақсимот маълумотлари ҳам тўпланади.

 

 

Сўровнома ўқитувчилар жавобларини чекламайди, шунинг учун айрим ҳолларда алоҳида фаолият турларига сарфланган вақтларнинг йиғиндиси (масалан, дарс ўтиш, режа тузиш, назорат ишлари, ва ҳоказо) ўқитувчининг билдирган умумий иш вақтидан ортиқ бўлиши мумкин.

 

 

Тадқиқотда асосан 5–9-синфларга дарс берувчи ўқитувчилар ва мактаб раҳбарлари иштирок этиши белгиланган.

 

 

Ўзбекистон илк маротаба ушбу нуфузли халқаро тадқиқотда қатнашиб, унда танлаб олинган 210 та мактаб директорлари ҳамда 5–9-синфларда дарс берувчи 4507 нафар ўқитувчи сўровномаларда фаол иштирок этишган.

 

ОECD ташкилоти Ўзбекистон ҳақида нима дейди?

 

ОECD ташкилотининг ёзишича, дарс ўтиш барча таълим тизимларида ўқитувчилар учун энг кўп вақт талаб қиладиган фаолият тури ҳисобланади. Бироқ, кўпчилик мамлакатларда у ўқитувчиларнинг умумий иш юкламасининг асосий қисмини ташкил этмайди. Ўртача олганда, тўлиқ ставкада ишлайдиган ўқитувчиларнинг ўзлари қайд этган иш вақтининг тахминан 43 фоизи дарс ўтишга тўғри келади. Фақатгина Финляндия ва Бельгия (Француз ҳамжамияти) да дарс ўтиш умумий иш вақтининг камида ярми (50%) ни ташкил этади.

 

 

Аксинча, ОзарбайжонЯпонияШанхай (Хитой Халқ Республикаси)Сингапур ва Ўзбекистонда дарс ўтиш умумий иш вақтининг учдан бир қисмидан ҳам камроғини эгаллайди. Бу эса ўқитувчилардан талаб этиладиган иш мазмуни турли мамлакатларда кескин фарқ қилишини кўрсатади: айрим тизимларда дарс ўтишга кўпроқ эътибор қаратилса, бошқаларида бошқа вазифаларга (масалан, режалаштириш ёки маъмурий ишлар) кўпроқ вақт ажратилади.

 

ТАLIS 2024 халқаро тадқиқоти натижалари эълон қилина бошланди

 

Бу натижаларни шарҳлашда шуни унутмаслик керакки, бундай фарқлар қисман ўқитувчиларнинг иш тартиблари ва меҳнат маданиятидаги кенгроқ тафовутларни ҳам акс эттиради. Масалан, ЯпонияШанхай (Хитой) ва Сингапурдаги ўқитувчилар бошқа таълим тизимларидаги ҳамкасбларига нисбатан умумий иш соатларининг анча юқори эканини билдирган.

 

 

Маълумот учун, ОECD — бу Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти бўлиб, 1961 йилда Парижда ташкил этилган. Ташкилотга 38 та мамлакат аъзо. Унинг мақсади — иқтисодий ўсиш, ижтимоий фаровонлик ва таълим сифатини яхшилаш.

 

ОECD дунё миқёсида таълим соҳасида энг йирик тадқиқотларни ўтказади, жумладан:

 

PISА — ўқувчилар билимини баҳолайди;

 

ТАLIS — ўқитувчиларнинг иш шароити ва тажрибасини ўрганади.

 

 

Унинг маълумотлари кўплаб давлатларда таълим сиёсатини шакллантиришда асосий манба сифатида ишлатилади.