Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024 йил 11 декабрдаги 03-14-3735-сонли малака тоифалари қайси фанларга ўтиши бўйича расмий кўрсатма хати эълон қилинди.
Унга кўра, 5-11-синфларда «Тарбия» фанидан дарс берадиган «Тарих», «Миллий истиқлол ғояси ва ҳуқуқ» мутахассислигига эга ўқитувчиларга «Тарбия» фанидан малака тоифаси бўлмаган ҳолларда амалдаги малака тоифасига татбиқ этилади.
Бунда «Тарбия» фанидан дарс ўтиш ҳуқуқига эга бўлган ўқитувчиларда бир вақтнинг ўзида «Тарбия» ҳамда тегишли фанлардан малака тоифалари бўлса, бунда «Тарбия» фанидан дарс берганда фақатгина ушбу фан бўйича малака тоифаси берилади.



