Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг жорий йил 2 октябрдаги 05-40-6709-сонли C1 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга ходимларга устама тўлаш бўйича кўрсатма хати эълон қилинди.
Таъкидланишича, давлат мактабгача таълим ташкилотларида (ДМТТ) ПҚ-5117-сонли қарорга мувофиқ камида C1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга (рус тилидан ташқари) эга хорижий тиллар ўқитувчиларига уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўлаб борилиши белгиланган.
Адлия вазирлигидан 2024 йил 29 май куни 3515-сон билан рўйхатга олинган қарор иловаси 1-бобидаги хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатида рус тили кўрсатилмаган.
Шунингдек, қарорнинг 4-бобида рус тили фанидан олинган (ТРКИ) халқаро сертификат умумтаълим фанлари бўйича устама тўлашда татбиқ этилиши белгиланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ДМТТларда 2-тилни ўргатиш мақсадида катта ва мактабга тайёрлов гуруҳларида фаолият юритаётган ТРКИ халқаро тан олинган сертификатга эга ўқитувчиларга ПҚ-5117-сонли қарори 5-бандида белгиланган ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама татбиқ этилмаслиги ҳамда белгиланмаслиги бўйича ҳудудий адлия бўлинмаларига тегишли кўрсатма бериш бўйича хат юборилган.


