Эртага хорижий ва нодавлат олийгоҳларга ажратилган давлат гранти бўйича рўйхатдан ўтишнинг охирги куни

Эртага хорижий ва нодавлат олийгоҳларга ажратилган давлат гранти бўйича рўйхатдан ўтишнинг охирги куни

Давлат комиссияси баёнига мувофиқ 2025/2026-ўқув йили учун республикада фаолият кўрсатаётган хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларига 1 320 та давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланди.

2025 йил 29 сентябрдан 5 октябрга қадар (5 октябрь тўловнинг охирги куни) муайян хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган ёшлар учун мазкур баён билан тасдиқланган давлат буюртмаси параметрларига (талабаликка тавсия этилган олий таълим ташкилоти ва таълим йўналиши бўйича) абитуриент сифатида рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади.

Рўйхатдан ўтиш my.uzbmb.uz сайти орқали амалга оширилади.

Рўйхатдан ўтган абитуриентлар учун 2025 йил 12 октябрга қадар тест синовлари ўтказилади.

Грант ўринлари рўйхати — Файлни юклаш

Кимлар иштирок этиши мумкин?

Илова (расм)да келтирилган нодавлат ОТМларга тўлов-контракт асосида тавсия этилган қуйидаги абитуриентлар:

– давлат ОТМларига ҳужжат топширмаган ва бевосита нодавлат ОТМ имтиҳони асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар — улар тест синовларида иштирок этади (мажбурий);

– нодавлат ОТМдан ташқари давлат ОТМларига ҳам ҳужжат топшириб, тестдан ўтган, лекин давлат ОТМларига талабаликка тавсия этилмаган абитуриентлар (агар йўналиш ва фанлар мос келса) — улар ўзлари тўплаган баллари асосида, фанлар мажмуаси ва таълим тили мос бўлса, танловда қатнашади. Тест топшириши шарт эмас. Шунингдек, тўплаган бали билан танловда иштирок этишни истамаса, уларга қайта тест топшириш имконияти берилади.

Муҳим саналар:

Рўйхатдан ўтиш: 5 октябрга қадар (шу куни ҳам);

Тест синовлари: 12 октябргача ўтказилади;

Натижалар: 17 октябргача аниқ бўлади.

Эслатма: рўйхатдан ўтган абитуриентлардан Президентнинг 2019 йил 14 майдаги ПҚ–4319-сон қарорига мувофиқ белгиланган миқдордаги тўлов ундирилади.

Ўтказилган тест синовлари натижасига кўра абитуриентларнинг тўплаган баллари кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда шакллантирилиб, белгиланган тартибда расмийлаштириш учун 2025 йил 17 октябрга қадар тегишли олий таълим ташкилотларига етказилади.