Лондон Брунел университети ва Ҳамширалар академияси ўртасида ҳамкорлик режалари муҳокама қилинди

Лондон Брунел университети ва Ҳамширалар академияси ўртасида ҳамкорлик режалари муҳокама қилинди

Мамлакат элчихонаси кўмагида Лондон Брунел университети халқаро ҳамкорлик бўйича проректори профессор Тревор Хой ва Ўзбекистон Ҳамширaлар академияси раҳбарияти иштирокида онлайн учрашув бўлиб ўтди.

 

 

Суҳбатда ҳамширалик соҳаси учун қўшма ўқув дастурлари ишлаб чиқиш, таълим лойиҳаларини йўлга қўйиш, профессор-ўқитувчиларнинг малака ошириш курслари ва тренингларда қатнашишини таъминлаш, илмий тадқиқотларни биргаликда амалга ошириш ҳамда икки томонлама диплом дастурларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.