4-5 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган география, кимё ва математика фанларидан миллий сертификат имтиҳонлари бошланди

4-5 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган география, кимё ва математика фанларидан миллий сертификат имтиҳонлари бошланди

Хабарингиз бор, 2025 йил 4-5 октябрь (шанба-якшанба) кунлари география, кимё ва математика фанларидан бўлиб ўтадиган миллий сертификат имтиҳони учун рухсатномалар эълон қилинди.

 

 

Тест синовида иштирок этадиган талабгорлар рухсатномани my.gov.uz сайтининг «Менинг аризаларим» бўлимидан олишлари мумкин.

 

 

Рухсатномада талабгорлар қачон, қаерда тест синовида иштирок этиши кўрсатилган бўлиб, талабгорлардан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келиш сўралади.

 

 

4-5 октябрь кунлари 2 та сменада талабгорларни тест синови ўтказиладиган биноларга шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) асосида киритиш:

 

 

– 1-смена учун соат 7:30 дан 8:30 га қадар амалга оширилади. (1-сменада соат 8:30 дан кеч келган талабгорлар тест синовига киритилмайди);

 

– 2-смена учун соат 13:00 дан 14:00 га қадар амалга оширилади. (2-сменада соат 14:00 дан кеч келган талабгорлар тест синовига киритилмайди).

 

 

Тест топширувчилардан имтиҳон ўтказиладиган биноларга ортиқча нарсаларни (электрон қурилмалар, сумка, китоб, дафтар, ёзув материаллари, ичимлик, овқат, шахсий буюмлар ва шунга ўхшаш) олиб келмаслик сўралади.