Тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ тўланади

Тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ тўланади

Ҳукуматнинг 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сон қарорига кўра, тиббиёт олийгоҳларининг профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча тўлов тўланади.

 

 

Низомнинг 3-иловасига кўра, тиббиёт олий ўқув юртлари, шифокорлар малакасини ошириш институтлари ва тиббиёт факультетларининг профессор-ўқитувчиларига соғлиқни сақлаш идораларининг клиникалари ва клиник база бўлган бошқа муассасаларида даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қуйидаги миқдорларда қўшимча ҳақ тўланади:

 

 

– кафедра мудирлари, профессорлар ва доцентларга — лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида;

 

– ассистентларга — лавозим маошининг 25 фоизи миқдорида.

 

 

Шу тоифадаги ходимларга — беморларни операция қилувчи жарроҳларга, оператив фаолиятни, реанимация тадбирларини ва жадал терапия усулларини қўлловчи анестезиолог ва реаниматологларга, даволаш тадбирларини амалга оширувчи эндоскопчиларга қўшимча тўловлар уларнинг лавозим маошининг 25 ва 30 фоизи миқдорида белгиланади.