Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева 29-сентябр куни Франция элчиси Уалид Фоук билан учрашди.
Учрашувда икки мамлакат парламентлари ўртасидаги алоқалар масалалари муҳокама қилинди. Парламентлараро ҳамкорлик изчил давом этаётгани, бу алоқалар икки томонлама ташрифлар ҳамда депутатларнинг халқаро форумлардаги иштироки орқали мустаҳкамланиб бораётгани қайд этилди. Шу боис, тегишли қўмиталари ва парламентлараро «дўстлик гуруҳлари» ўртасидаги мулоқотни фаоллаштириш зарурлиги таъкидланди.
Шунингдек, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва таълим соҳаларида амалга оширилаётган қўшма лойиҳаларнинг ижобий натижалари эътироф этилди. Айниқса, маданият ва маданий меросни асраш ҳамда тарихий ёдгорликларни реставрация қилиш бўйича тажриба алмашиш ва ҳамкорликни кенгайтириш зарурлиги алоҳида урғу берилди.
Бундан ташқари, туризм йўналишлари бўйича талабаларга мўлжалланган махсус дастурлар ташкил этиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.
