2017 йилдаги Вазирлар Маҳкамасининг 393-сонли қарори билан кириш имтиҳонлари натижаларига кўра Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган минимал баллдан (ҳозирда 56,7 балл) кам балл тўплаган абитуриентларга биринчи ўқув йилига амалдаги оширилган тўлов-контрактнинг таълим йўналиши бўйича белгиланган энг юқори миқдорининг 2 баробарига тенг тўловни амалга ошириш шарти билан ўқишга кириш ҳуқуқи берилганди.
Яъни, ўтган йили имтиҳонда 56,7 дан кам балл тўплаган абитуриентлар ҳам супер контракт суммасини 2 баробар кўп тўлаб ўқиши мумкин эди.
Масалан, супер 100 млн бўлса, шуни 2 баробар қиммати 200 млн тўлов қилиб, ўқиш мумкин эди. Халқ тилида бу «гипер контракт» деб ҳам аталарди.
Шу тартиб, 2025 йил 13 сентябрдаги Вазирлар Маҳкамасининг 578-сонли қарори билан бекор қилинди.
Диққат! 56.7 ва ундан юқори натижа қайд этганлар супер контракт қилиши мумкин. Бу бекор бўлгани йўқ, адаштирманг!
