Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз IELTS имтиҳонида максимал балл тўплади

Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз IELTS имтиҳонида максимал балл тўплади

Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги 357-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси Нозимахон Қадамова халқаро IELTS имтиҳонидан максимал натижа — 9.0 баллни қўлга киритди.

 

 

У 2008 йилда Тошкент шаҳрида туғилган ва ҳозир 17 ёшда. Нозимахон ушбу ютуғи билан Ўзбекистонда IELTS дан максимал баллни олган энг ёш ўқувчи қиз сифатида танилди.

 

 

Инглиз тилини 2023 йил ёзидан ўрганишни бошлаган Нозимахон қисқа вақт ичида юқори даражага эришди. Имтиҳондаги кўрсаткичлари қуйидагича:

 

– Listening — 8.5;

– Reading — 9.0;

– Writing — 9.0;

– Speaking — 8.5

Умумий натижа — 9.0.

 

 

У ўз мақсадлари сари интилиб, мунтазам меҳнат қилиш тарафдори.

 

 

«Бугунги натижаларим ота-онамнинг дуолари ва ўз устимда тинимсиз ишлашим самараси. Мен учун сабр, қатъият ва меҳнатсеварлик — муваффақият калитидир,» — дейди у.