B2 сертификати йўқ хорижий тили ўқитувчиларига 1- ва 2-чоракда ишлашга рухсат берилди

B2 сертификати йўқ хорижий тили ўқитувчиларига 1- ва 2-чоракда ишлашга рухсат берилди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 15 сентябрдаги «Хорижий тил ўқитувчиларининг белгиланган талаб даражасидаги сертификатга эга бўлишларига доир зарурий чора-тадбирлар тўғрисида» ги 340-сон буйруғи қабул қилинди.

 

 

Унга кўра, умумий ўрта таълим мактабларида фаолият олиб бораётган барча хорижит тил ўқитувчилари камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозимлиги талабини сақлаб қолган ҳолда, истисно тариқасида амалда фаолият олиб бораётган ва талаб даражасидаги сертификатга эга бўлмаган педагогларга 2025 йил якунига қадар (жорий ўқув йилининг 1-2-чораклари давомида) ўз меҳнат фаолиятларини давом эттиришга рухсат берилади.

 

 

Талаб даражасидаги сертификатларга эга бўлган ўқитувчилар сертификатларининг амал қилиш муддати ўқув йили давомида тугайдиган бўлса, бу тоифадаги ўқитувчиларга ўқув йили сўнгига қадар ишлаш имкониятини берилади. Муддатсиз сертификатлар учун амал қилиш муддати сертификат олинган кундан бошлаб 3 йилгача эканлигини инобатга олинади.

 

 

Жорий ўқув йилида умумий ўрта таълим мактабларида юзага келиши мумкин бўлган вакант лавозимларга олийгоҳларда хорижий тиллар ўқитувчиси мутахассислиги бўйича таҳсил олаётган ҳамда талаб даражасидаги сертификатга эга 3-4-курс талабалари орасидан кадрлар захираси шакллантирилади.

 

 

Шунингдек, жорий йилнинг 1 декабрига қадар сертификат имтиҳонларига тайёргарлик жараёнида малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда сертификатга эга бўлмаган хорижий тил ўқитувчилари учун қўшимча ўқув машғулотлари ташкил этилади.