2025 йил октябрь-декабрь ойларида ўтказиладиган нострификация имтиҳони саналари эълон қилинди

2025 йил октябрь-декабрь ойларида ўтказиладиган нострификация имтиҳони саналари эълон қилинди

2025 йилнинг IV чорагида хорижий давлатларда таълим олганлик ҳақидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича тест синовларини ўтказиш муддатлари эълон қилинди.

 

 

Тест синовлари 2025 йилнинг октябрь декабрь ойларида қуйидаги муддатларда ташкил этилиши режалаштирилди:

 

 

ОКТЯБРЬ:

 

2025 йил 2 октябрь

2025 йил 16 октябрь

2025 йил 30 октябрь

 

НОЯБРЬ:

 

2025 йил 13 ноябрь

2025 йил 27 ноябрь

 

ДЕКАБРЬ:

2025 йил 11 декабрь

2025 йил 25 декабрь

 

 

ДИҚҚАТ: тест синовларида иштирок этадиган талабгорлар рўйхати, тест синови ўтказиладиган ҳудудлар ва тест синовларини бошланиш вақти ҳақидаги маълумотлар қўшимча равишда тест синовлари ўтказилиши белгиланган муддатдан камида 5 кун олдин эълон қилинади.

 

 

Изоҳ: тест синовларини ўтказиш муддатларига ўзгартиришлар киритилган тақдирда, бу ҳақда қўшимча маълумот берилади.