Давлат комиссияси баёни билан магистратура мутахассисликларига қабул натижалари тасдиқланди. Унга кўра, 2025/2026-ўқув йили давалат олий таълим ташкилотлари магистратура мутахассисликларига умумий қабул параметрлари доирасида:
Кундузги таълим шаклига – 16 286 нафар;
Кечки таълим шаклига – 657 нафар;
Масофавий таълим шаклига – 335 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилди.
Қўшимча имтиёз билан:
– кундузги таълим шаклига – 987 нафар;
– кечки таълим шаклига – 7 нафар;
– масофавий таълим шаклига – 4 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилди.
Танлов натижаси қайдномалари уч кун муддатда республика олий таълим ташкилотларига белгиланган тартибда етказилади.
Шунингдек, магистратурасига тасдиқланган қабул параметрлари доирасида базавий тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган ва таҳсил олаётган хотин-қизларнинг 2025/2026-ўқув йили учун контракт тўловини Ўзбекистон Республикаси Давлат буджетидан қоплаб бериш бўйича ариза беришнинг сўнгги муддатини 2025 йил 30 сентябрга қадар узайтиришга рухсат берилди.
