Геология университети қошида Колорадо кончилик мактаби билан Компетенциялар маркази очилади

Геология университети қошида Колорадо кончилик мактаби билан Компетенциялар маркази очилади

Ўзбекистон Геология фанлари университети ҳузурида Колорадо кончилик мактаби билан ҳамкорликда Компетенциялар марказини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

 

 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк сафарида «Traxys», «FLSmidth», «McKinsey», «Go Green Partners» компаниялари ҳамда Колорадо кончилик мактаби раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

 

 

Эслатиб ўтамиз, Колорадо кончилик мактаби (Colorado School of Mines) тоғ-кон саноатига ихтисослашган етакчи муҳандислик олий таълим муассасаси ҳисобланади.