Чет тилини ўрганиш ижодкорликни ошириб, диққатни жамлашга ёрдам беради

Чет тилини ўрганиш ижодкорликни ошириб, диққатни жамлашга ёрдам беради

Инглиз тили дунё бўйича «lingua franca» (умумий алоқа тили) сифатида қаралаётгани сабабли, кўплаб инглиз тилида сўзлашувчилар янги тил ўрганиш шарт эмас деб ўйлашлари мумкин. Аммо бу фикр ҳар доим ҳам тўғри эмас.

 

 

Янги тил ўрганиш ҳеч қачон зое кетмайди. Сиз уни янги мамлакатга борганингизда маҳаллий аҳоли билан мулоқот қилиш, йўлингизни топишда ёрдам сўраш ёки инглиз тилини ўргатиш учун чет элга кўчганда ўзингизни уйда ҳис қилиш учун ишлатишингиз мумкин. Бундан ташқари, у иш фаолиятингизда ҳам, хизмат сафарларингизда ҳам асқотади.

 

Иккинчи тилни билиш сизга бутунлай янги адабиётлар оламига эшик очади. Бироқ бу унинг ягона фойдаси эмас. Фойдалари бундан ҳам кўпроқ.

Нега иккинчи тилни ўрганиш муҳим?

 

Ҳозирда иккинчи тилни билиш — бутун дунё одамлари билан тезроқ ва мазмунлироқ алоқа қилиш имконини берадиган муҳим кўникмадир. Алоқалар эса глобаллашув шароитида ҳеч қачон бўлгани каби муҳим бўлиб бормоқда. Шу боис, чет тилини билиш инсонга ҳар доим катта устунлик беради.

 

Икки ва ундан ортиқ тилни ўрганиш фойдалари:

 

– у миянгизни ва хотирангизни кучайтиради;

 

– ижодкорлик ва ўзига ишончни оширади;

 

– иш фаолиятида имкониятларингизни кенгайтиради.

 

 

Шунингдек, бу она тилини чуқурроқ англашга ёрдам беради.

 

Тҳе Бенефитс оф Билингуалисм

 

1. Миянинг фаолиятини кучайтиради

 

Янги тил ўрганиш миядаги кулранг моддани (грай маттер) ривожлантиради.

 

Миядаги кулранг модда — қанча кўп бўлса, мия шунча самарали, кучли ва соғлом ишлайди. Яъни:

 

Хотира кучаяди – маълумотларни тезроқ ёдлайди ва узоқроқ эслаб қолади.

Диққат ошади – бир нарсага кўпроқ эътибор қаратиш ва чалғимаслик осонлашади.

Фикрлаш тезлашади – муаммоларни тезроқ ва самаралироқ ҳал қилади.

Ижодкорлик ортади – ноодатий ғоялар ва янги ечимлар топиш осонлашади.

Стрессга бардош кучаяди – ҳиссий мувозанатни сақлаш осон бўлади.

Ақлий қариш секинлашади – деменция ва Альтсгеймер касаллиги каби касалликларнинг бошланиши кечикади.

 

Янги тилни ўзлаштириш бутунлай янги грамматик қоидалар ва сўз бойлигини эгаллашни талаб қилади. Бунда мияда янги тилнинг мураккабликларини ёдда сақлаш ва янги нақшларни қабул қилиш билан шуғулланар экан, унда янги ўзгаришлар юз беради. Мушаклар каби, мия ҳам қанча кўп ишлатилса, шунча кучли ва ривожланган бўлади.

 

Грей Маттер Ин Тҳе Браин

 

Тил ўрганиш мияга энг катта чақириқлардан биридир. Олимларнинг аниқлашича, биз она тилимизда сўзлашганда мия чап ярим шаридан фойдаланади. Иккинчи тил эса фақат битта ярим шар билан чекланмай, иккисини биргаликда ишга солади. Бу эса мия оқ ва кулранг моддасининг (wҳите анд грай маттер) ҳажмини оширади.

 

 

Бундан ташқари, янги тилни ўрганиш ақлий қаришни секинлаштиради ва когнитив сусайишнинг олдини олади. Тадқиқотларда кўп тилли катталарда Альтсгеймер касаллиги ва ақл сусайиши (деменция) аломатлари бир тиллиларга қараганда анча кеч пайдо бўлиши аниқланган. Олимлар соғлиқ, иқтисодий аҳвол, таълим даражаси ва жинс каби бошқа омилларни ҳам текширишди, бироқ ҳеч бири тил билиш даражаси каби кучли таъсир кўрсатмаган.

 

2. Диққатни жамлаш қобилиятини оширади

 

Бугунги кунда одамларнинг ўртача эътибор муддати 12 сониядан 8 сониягача қисқаргани айтилмоқда. Янги тил ўрганиш эса бу муаммонинг самарали ечими бўлиши мумкин.

 

 

Сўнгги тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, янги тил ўрганиш мияга диққатни жамлаш ва чалғитувчи нарсаларни бартараф этиш имконини беради. Бунинг сабаби — доим тиллар ўртасида алмашиб туришдир. Икки ёки ундан ортиқ тилни биладиган одамлар гаплашаётганда мияларида тилларни тез-тез алмаштириб турадилар. Бу эса диққатни фақат битта нарсага қаратиш ва бошқа кераксиз ахборотдан чалғимаслик қобилиятини ривожлантиради.

 

Фоcус он Фоcусинг

 

Бир тадқиқотда шундай дейилади:

«Доим икки тилни назорат қилиш зарурияти ижро тизимида устунлик беради. Бу тизим когнитив жараёнларни бошқаради. Ушбу таъсирлар кўпроқ визуал стимулларда кузатилган ва болалар ҳамда кексаларда янада яққолроқ намоён бўлади. Аниқроқ айтганда, икки тиллилар бир тиллиларга қараганда қарама-қарши ахборот оқимларини бошқаришда ва керакли стимулга эътибор қаратишда самаралироқдирлар. Бу жараён «инҳибитор назорат» деб аталади.»

 

3. Кўпроқ иш имкониятлари

 

Биз кўп миллатли дунёда яшаяпмиз. Кўплаб компаниялар бозорларини кенгайтириш учун хорижда филиаллар очмоқда. Шу сабабли икки тилли мутахассисларга талаб кун сайин ортиб бормоқда.

 

 

Чет тилини ўзлаштириш орқали сиз учун мавжуд бўлган иш ўринлари сони икки баравар кўпаяди ва карьерада тезроқ кўтарилиш мумкин. Рақобат кучли бўлган меҳнат бозорида иш берувчилар ўзига хослик билан ажралиб турадиган номзодларни излашади. Чет тилини билиш сизни бошқа кўплаб номзодлар орасида ажратиб кўрсатиши мумкин. Ҳатто резюмейингизда чет тилини билишингизни кўрсатишингизнинг ўзи ҳам потенциал иш берувчи учун қидираётган муҳим хусусият бўлиши мумкин.

 

4. Ижодкорликни кучайтиради

 

Чет тилини билиш нафақат мияга фойда келтиради, балки ижодкорлик даражасига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Тил ўрганишни бошлаган одам ўша тил сўзлашиладиган ҳудуднинг маданияти билан ҳам танишади. Қанчалик кўп янги маданиятларни ўргансангиз, дунёга турли нуқтаи назардан қараш қобилиятингиз шунчалик кенгаяди.

 

Мутахассисларнинг фикрича, ижодкор бўлиш инсоннинг руҳий саломатлигини ҳам яхшилайди.

5. Она тилингизни ривожлантиради

 

Она тилини инсон одатда ҳеч қандай расмий таълимсиз, табиий тарзда ўзлаштиради. Болалар ўз жамиятида эшитаётган тилда гапира бошлайдилар. Бироқ бошқа тилни ўрганиш бутунлай бошқа жараёндир: унда бошиданоқ грамматика, сўз бойлиги, иборалар ва гап тузилиши ўргатилади.

 

Иккинчи тилни ўргана борар экансиз, ўзингизнинг она тилингиздаги билимларингизни ҳам чуқурроқ англаб борасиз. Аввал инстинктив равишда ҳис қилган, аммо изоҳлашга қийналган грамматик қоидаларни энди онгли равишда тушунтира оласиз.

 

Шунингдек, икки тил ўртасидаги фарқларни — сўз бойлиги, грамматика, иборалар ва гап тузилиши бўйича — яққол сезиб борасиз. Бу эса она тилингиздаги тушуниш ва нутқ кўникмаларингизни сезиларли даражада кучайтиради.

 

6. Кўп вазифани бир вақтнинг ўзида бажариш кўникмасини шакллантиради

 

Кўп одамлар мультитаскинг (бир вақтнинг ўзида бир нечта ишни бажариш) бўйича унчалик муваффақиятли эмас. Аммо бу икки тилли одамларга камдан-кам ҳолларда тегишли. Уларнинг мияси ҳар куни тиллар ўртасида алмашиш орқали машқ қилади.

 

Мультитаскинг: Скилл ор Мйтҳ | Cлоcкwисе

 

Мия ушбу мураккаб жараёнга мослашгач, бу кўникма бошқа фаолиятларда ҳам қўлланилади. АҚШ Миллий соғлиқ институтлари (НИҲ) ўтказган тадқиқотда икки тиллилар вазифаларни бир тиллиларга қараганда тезроқ алмаштиргани аниқланган.

 

7. Когнитив сусайишни секинлаштиради

 

Агар сиз ҳали янги тил ўрганишни бошламаган бўлсангиз ва бунинг учун қўшимча сабаб излаётган бўлсангиз, мана у: янги тил ўрганиш когнитив бузилишларнинг эрта бошланиш хавфини камайтиради.

 

 

Бугунги кунда АҚШда 16 миллиондан ортиқ одам когнитив бузилишлар — Альтсгеймер касаллиги, деменция ёки бошқа хасталиклар билан яшамоқда. Билингуализмнинг когнитив қаришга таъсири ҳақидаги сўнгги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, жинси, ирқи ёки касбидан қатъи назар, бир нечта тилни биладиган одамлар когнитив сусайишнинг биринчи белгилари билан бир тиллиларга қараганда ўртача тўрт ярим йил кечроқ дуч келишади.

 

Билингуализм (икки тиллилик) — бу бир одамнинг икки тилни фаол равишда билиши ва ишлатиши ҳолати.

Яъни кимдир ўз она тилидан ташқари яна бир тилни ҳам яхши билса ва уни мулоқот, ўқиш, ёзиш, ўқитиш ёки иш фаолиятида мунтазам ишлатса, бу билингуал дейилади.

 

Иккинчи тилни билиш сизни ёшлик манбаи билан таъминламасада, миянгизни ёшроқ ва фаолроқ сақлашга албатта ёрдам беради.

8. Хотирани мустаҳкамлайди

 

Мия мушакларга бежиз ўхшатилмайди. Қандайки жисмоний машқлар мушакларни кучайтириб, уларнинг ҳажмини оширса, мунтазам интеллектуал машқлар ҳам мияни ривожлантиради ва самарадорлигини яхшилайди. Тил ўрганишни мияга бериладиган машқ сифатида тасаввур қилиш мумкин. Аввал грамматик қоидаларни тушуниш, кейин эса уларни ёдда сақлаш ва қўллаш жараёни хотирани кучайтиради.

 

 

Шу сабабли, бир нечта тилни биладиган инсонлар маълумотни ёдда сақлашда анча устун бўладилар. Улар рўйхатлар, исмлар, телефон рақамлари ва йўналишларни эслаб қолишда монолингваллардан самаралироқдир. Бу борада илмий далиллар ҳам мавжуд: янги сўз бойлигини ўрганиш хотира кучини оширади. Демак, янги тил ўрганиш орқали миянгизни самарали машқ қилдиринг ва хотира қобилиятингизни мустаҳкамланг.

9. Ўзига ишончни оширади

 

Ҳеч ким чет тилида сўзлашганда хато қилиш эҳтимоли юқори бўлган вазиятда диққат марказида бўлишни истамайди. Аммо тил ўрганишнинг моҳияти ҳам шунда — у сизни доимий равишда қобиқдан чиқаради ва охир-оқибат сиз хатоларга қарамай ҳар қандай вазиятда ўзингизни эркин ҳис қила бошлайсиз.

 

Маҳаллий тил эгаси билан уларнинг тилида мулоқот қилганингизда юзага келадиган ишонч ҳиссига ҳеч нарса тенг келмайди. Ана шунда сизнинг ўзига ишончингиз кескин ортади.

Иккинчи тилни ўрганиш — ўзингизга қиладиган бебаҳо сармоя бўлиб, у когнитив қобилиятларни ривожлантиришдан тортиб, карьера имкониятларини кенгайтириш ва маданий алмашинувни енгиллаштиришгача кўплаб фойдаларни беради. Тил орқали дунёни ўрганиш турли нуқтаи назарларни ва маданиятларни чуқурроқ тушуниш ва қадрлаш имконини беради.